“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола мижозининг “Милан”га ўтиш имкониятини бахолади.
“Ҳозирги вақтда бунинг иложи йўқ. Чунки, улар билан бўлиб ўтган музокаралар жиддий тус олмаган. Муҳокама қилишга тайёрмиз.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, “Милан” бошқарувида энди масъулиятли раҳбарлар бор. Улар учун эшигимиз очиқ. Ибрагимович ва Леонардо ўртасида илиқ муносабатлар сақланиб қолган. Златан “Милан”да ажойиб даврларини ўтказди.
У ҳеч-қачон асосий таркибда тушишни таълаб қилмаган. У асосий таркибга кириш учун машғулотларда мехнат қилишни билади. Уни қандай шартларда жамоага қўшиб олишларини биз билишимиз керак”, - дейди Райола.
Маълумот учун, Ибрагимович “Милан”да 2010 йилдан 2012 йилгача шартнома имзолади.