“Ювентус” ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жиддий айблов билан чиқди.
Унинг фикрича, барча бахтсизликларига “Реал” сабабчи. Кэтрин Майорганинг ҳам энди “бош кўтариши”да Флорентино Переснинг қўли бор. Ҳаммаси собиқ клуби раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли юз бермоқда.
“Football Italia” нашрига кўра, Роналду ҳатто “Валенсия”га қарши ўйинда қизил карточка олиши ва ҳомийлари билан можароларни ҳам собиқ жамоаси томонидан уюштирилаётган фитнанинг бир қисми деб ҳисоблаяпти.