Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Войчех Шесни “Арсенал”да қолишни хоҳлаганини айтди.
“Бутун фаолиятим давомида “Арсенал”да қолмоқчи эдим. Бу клубни яхши кўраман. У учун мухлислик қилишни давом этаман. У ерда ўйнаш учун қўлимдан келганини қилдим.
Афсус у ерда кўп нарсага эришмадим. “Арсенал”да Англия кубогини икки марта ва Суперкубокни ютганман. Мен ноақал битта чемпионликда қатнашишни хоҳлардим. Лекин, баъзида қалб билан эмас ақл билан иш кўриш керак”, - дейди польшалик дарвозабон.