Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» сирини ошкор қилишни истамади

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Илҳом Мўминжонов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди. “Навбаҳор” устози ортда қолган ҳафта мавзусига айланган футболчи Рўзимбой Аҳмедов билан содир бўлган можаро ҳақидаги саволларга ҳам жавоб қайтарди.

Хабарларга қараганда, “Бунёдкор”га қарши баҳс сизнинг “Навбаҳор”даги сўнгги ўйинингиз экан. Жамоа бошқаруви россиялик мутахассис Андрей Канчельскисга топширилар экан. Ушбу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?

-  Бу маълумотни энди эшитяпман. Бундан умуман хабарим йўқ. Албатта, “Навбаҳор”га бефарқ эмасман. Жамоада балки 4 йил ёки 5 йил ишларман, ёхуд умримнинг охиригача ёки кейинги ҳафта ишдан кетаманми, буни ўзим ҳам билмайман. Бунга ҳали ойдинлик киритилмади.

-  Рўзимбой Аҳмедов анчадан буён асосий таркибдан жой олмаётганди. Бугунги баҳсда эса бошланғич таркибда  майдонга тушди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

-  Рўзимбой Аҳмедов билан боғлиқ масала клубнинг ички сири. Буни сизларга ошкор эта олмайман. Жамоамиз ҳужумчиларидан бири бўлган Азамат Алланиёзовнинг жароҳати бор эди. У ҳозир гипсда. Қўл остимиздаги 2 нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик. Бири майдонда 65, иккинчиси эса 25 дақиқа ҳаракат қилди. Биз уларга умид боғлагандик. Афсуски, улар вазиятлардан фойдалана олишмади. Ишлашда, изланишда давом этиб, кейинги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

-  Рўзимбой Аҳмедов билан боғлиқ можаро бугунги ўйинга, жамоанинг ички муҳитига салбий таъсир ўтказдими?          

-  Менимча, салбий таъсир кўрсатмади. Бугунги баҳсда “Бунёдкор” ҳақли ғалаба қозонди. Шогирдларим профессионал ва бўлиб ўтган можаро уларга руҳий жиҳатдан таъсир ўтказмаган. Энди кейинги баҳсларга яхши тайёргарлик кўрамиз.

-  “Навбаҳор” клуби сизнинг қўл остингизда Намангандаги ўйинларда мағлубиятга учрамаяпти. Аммо сафардаги учрашувларда негадир жамоанинг омади келмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

-  Тўғри, сафардаги ўйинларда негадир омадимиз келмаяпти. Балки бунда мураббийлар штабининг ҳам айби бордир? Олдинда яна 7 тур баҳслари бор ва ўша ўйинларнинг тўрттасини сафарда ўтказамиз ва мазкур бўлажак баҳсларда очко олишга ҳаракат қиламиз. Мабодо энди сафардаги учрашувларда очко ололмасак, чемпионликка даъвогарлик қилолмаймиз.

Киритилди: 17:27, 06.10.2018.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик