Испаниянинг “Жирона” ҳужумчиси Кристиан Стуани “Эйбар”га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида дубль қайд этди.
Уругвайлик футболчи каталонияликларнинг Испания чемпионатидаги сўнги 6 та голида қатнашди. Футболчи “Жирона” сафига келгандан буён 60 та учрашувда 29 та гол уришга эришган.
31 ёшли футболчи 2017 йилдан бери "Жирона” сафида тўп суради. Жамоа Испания чемпионати дебютанти ҳисобланади.