Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мухлислар билан ишлаш бўйича Германия Бундеслигаси билан ҳамкорлик қилади

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Саммит доирасида делегациямиз вакиллари Европанинг бир қанча футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган эди.

Жумладан, Европанинг энг етакчи чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишларда, жумладан мухлислар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинган эди.

Бундеслига стадионларнинг учрашувлар вақтида тўлиб-тошиши борасида дунёдаги энг яхши кўрсатгичларга эга чемпионатлардан бири саналади. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бундеслига тажрибасини ўрганиб, юртимизда футбол ишқибозларининг миллий чемпионатимизга қизиқишларини орттириш, Суперлига учрашувларига янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришини таъминлаш бўйича иш олиб боради. 

Ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида германиялик мутахассисларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилмоқда. Бундеслига вакиллари Германияда мухлислар билан ишлашда асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратиши, ўйинларга мухлислар ташрифини кўпайтириш бўйича қандай дастурлар амалга оширилиши, Бундеслига ўйинлари вақтида стадионлар доимо тўла бўлишини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида батафсил маълумот беришади ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этишда ўз тавсияларини беришади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 22:13, 09.10.2018.
Ўқилди: 2087 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.