Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаолининг фикрича ЖЧ-2018да омадсизликка қарамай, Лионель Месси терма жамоани ҳали совринлар сари етаклай олади.
ЖЧ-2020да Месси 35 ёшда бўлади.
"Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи бор кучини сарфлади. Ғалаба қозона олмаганимиз учун Месси ҳаммадан кўп азият чекди. Энг яхшиларга ҳар доим юқори талаблар бўлган Аммо ҳаммаси бир текис бўлмайди. Биз ҳар куни жанг қилган эдик.
Ўйлашимча, Месси ЖЧ-2022да нафақат қатнашади, балки порлай олади. Аммо Аргентинада футболга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. У ерда жазава, ҳар қандай йўл билан бўлсада, ғалабага чанқоқлик мавжуд. Бундай бўлмаслиги керак. Сал хотиржам бўлиш керак", - дейди Сампаоли.