Мадриднинг “Реал” клуби “Велес Сарсфилд” ярим ҳимоячиси Матиас Варгасга қизиқиб қолди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “қироллик клуби” скаутлари футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Трансфер январь ойида амалга ошиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи билан шунингдек “Ювентус”, ПСЖ ва “Ливерпуль” клублари ҳам қизиқмоқда.