Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг чорак финалчилари номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган баҳслар якунига етгач, чорак финалчилар номи маълум бўлди. Қуйида сўнгги тур натижалари билан танишишингиз мумкин:   Андижон – Самарқанд 2:3 Навоий – Тошкент шаҳри 0:4 Сирдарё – Бухоро 1:0 Қашқадарё – Фарғона 3:2   Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:   Самарқанд – Бухоро Сирдарё – Андижон Тошкент шаҳри – Қашқадарё Наманган – Тошкент вилояти   Эслатиб ўтамиз, 3-босқичда 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.   Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.   Мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:26, 11.10.2018.
Ўқилди: 1843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик