Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Гулбаҳор Файзиева: «Аргентинага боришдан мақсадим олтин медаль қўлга киритиш эди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Гулбаҳор Файзиева олтин медаль эгасига айланди.

У Миллий олимпия қўмитасининг Матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида Аргентинага айнан шунинг учун борганлигини таъкидлаб ўтди.

«Олимпия ўйинлари олдидан олдимга фақатгина бир мақсадни қўйгандим – чемпион бўлиш! Олтиндан бошқа вариантларни ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бешта баҳс кетма-кет бўлгани қийинчилик туғдирди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда одатда кўпи билан иккита пойга ўтказиларди. Биринчи чиқишдан сўнг 1,5 соат дам олдим.

Кейинги старт олдидан эса 3 соат вақт бўлди. Ундан кейинги баҳсларда эса танаффус бор-йўғи 30 дақиқани ташкил этди. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Ўз мақсадимга етиша олдим. Бундан жуда фахрланаман. Ирода, характер ва интилиш – муваффақиятнинг асосий омилидир», – деди спортчи.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:59, 14.10.2018.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик