Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ўзбекистон ёшлари икки дурангдан сўнг Франциядан кичик ҳисобда енгилди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев Шотландия ва Бельгия термаларига қарши ўйинларда катта ҳажмдаги ишни бажарган футболчиларни Францияга қарши дастлабки дақиқалардан майдонга туширмади. Булар: Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Миршоҳ Сатторов, Одил Абдумажидов. Шунингдек, дарвозабон Абдувоҳид Неъаматов машғулотда орттириб олган жароҳати сабаб ўйинни қўйиб юборди.    Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш борди ва хавфли ҳужумлар кўп бўлгани йўқ. Ўзбекистонлик футболчилар асосан эътиборни ҳимояга қаратди. Тўп билан муомалада францияликлар кўпроқ бўлди.    Ҳисоб 33-дақиқага келиб Коба Коиндреде томонидан очилди. Жарима майдончаси ичида ҳимоячилар уни қаровсиз қолдирди. Тўпни эгаллаб олган Коба тўпни дарвозага аниқ йўллай олди. Шунингдек, 4-дақиқада Билол Бенҳедим томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.     Иккинчи бўлимни ўзбекистонлик футболчилар икки ўзгариш билан бошлади, ўйин тезлашди. Натижада франциялик футболчилар кетма-кет уч бор жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди.    47-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 62-дақиқада Ҳожимат Эркинов қарама-қарши нуқтадан ўнг оёқда зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 65-дақиқадаги жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Ҳожимат Эркинов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олганди. Бироқ дарвозабон ажойиб сейв билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   Шу куни Отабек Ғуломхўжаев захирадаги барча футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият тақдим этди. Учрашув Жан-Лук Вануччи шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.    15 октябрь, душанба Марбелла, Испания   ФРАНЦИЯ U18 — ЎЗБЕКИСТОН U17 1:0 Гол: Коба Коиндреде, 33 (1:0).  Огоҳлантириш: Суннат Ҳамиджонов (90+2).  Франция U18: 16. Лукас Шевалиер — 2. Янн Гударт, 3. Райан Айт Нури, 5. Лоик Мбе Соҳ, 6. Кепрем Тюрам, 9. Улрик Брад Энемэ Элла, 10. Ноа Массенго Кан, 11. Тироне Тормин, 12. Бефоде Диаките, 15. Коба Коиндреде, 17. Билол Бенҳедим. Захирадагилар: 1. Стефан Бажич — 4. Уильям Салиба, 7. Лукас да Кунья, 8. Жорис Шотард, 13. Матью Гонсалвеш, 14. Вендел Кинас, 18. Куадио Коне, 19. Янис Бегри.    Ўзбекистон U18: 12. Асад Полвонов — 23. Элдор Бегимов, 3. Аслиддин Тоштемиров (4. Одил Абдумажидов, 46), 14. Суннат Ҳамиджонов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев (2. Саидазамат Мирсаидов, 85) — 11. Бегзод Шамсиев (9. Мироншоҳ Сатторов, 40), 17. Диёр Рамазонов (16. Муҳаммадқодир Раҳимбергенов, 70 — 5. Максим Ким, 85) — 8. Иброҳим Ибрагимов (22. Музаффар Олимжонов, 60 — 10. Хушнуд Бозоров, 85) — 13. Алишер Одилов (15. Ҳожимат Эркинов, 35), 19. Руслан Розиев (18. Улуғбек Ҳошимов, 70) — 7. Абдулазиз Абдусаломов  (20. Жасур Жалолиддинов, 46). Захирадагилар: 1. Абдувоҳид Неъматов; 2. Саидазамат Мирсаидов; 5. Максим Ким, 10. Хушнуд Бозоров, 16. Муҳаммадқодир Раҳимбергенов, 22. Музаффар Олимжонов; 18. Улуғбек Ҳошимов.
Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:27, 15.10.2018.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.