Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Буэнос-Айрес 2018. Каратэчимиз Ўзбекистон спорт делегациясига 14-медални тақдим этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўсмирлар Олимпиадаси давом этмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси ҳисобимизга навбатдаги медални тақдим этди.

Каратэ бўйича -53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилдора Алиқулова гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган жангда у каратэ ватани ҳисобланадиган Япония мамлакати вакиласи Ринка Таатага тўқнаш келди. Афсуски, ҳамюртимиз ушбу баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва якунда бронза медали билан кифояланди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентина Олимпиадасидаги 14-медаль бўлди. Шу тариқа, мусобақанинг сўнгги куни олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари бор. 1 та олтин ва 1 та бронза медали микст баҳсларида қўлга киритилган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 23:14, 17.10.2018.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.