Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Лопетеги тақдирини ҳал қиладиган 5та ўйин

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунларидан кейин "Реал" 2 ҳафта ичида 5та ўйин ўтказади. Мазкур ўйинлар жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг тақдирини ҳал қилади.

Испаниялик мутахассис "ФИФА вируси" билан танишиб олди: Гарет Бэйл терма жамоа сафидан жароҳат билан қайтди. У ҳозирда жароҳатини даволаш учун индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Уэльслик футболчи "Леванте"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

"Леванте"га қарши ўйин Тошкент вақти билан 16:00да старт олади. Шундан сўнг "Қироллик клуби" ҳафта ўртасида Плзеннинг "Виктория" клубига қарши Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсини ўтказади. Табиийки, "Мадрид" мухлислари бу ўйинларда нафақат ғалабани, балки сифатли ўйинни ҳам кутишмоқда.

28 октябрь куни эса "Реал"ни "Камп Ноу"да "Барселона" кутиб олади. Кўпчилик мана шу баҳс Лопетегининг тақдирини ҳал қилишини тахмин қилмоқда. Агар "кўк-анорранглилар" азалий рақибини яққол устунлик билан мағлуб этса, Флорентино Перес мураббий орасида ўйлаб қўйган захира режасини амалга оширишига тўғри келади.

Мадридликлар "эл-класико"да ижобий натижа қайд эта олишмаса, Испания кубоги доирасида бўладиган ўйинни жамоа янги мураббий қўлостида ўтказиши мумкин. Бу босқичда "қаймоқранглилар"га қуйи дивизион жамоаларидан бири рақиб бўлади. Рақиб номи эртага ташланадиган қуръадан сўнг аниқ бўлади. Кубок баҳсида Лопетеги таркиб борасида бемалол ротацияни амалга ошириши мумкин.

Ноябрь ойи бошида "Реал" ўз майдонида Роналдонинг "Вальдолид" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мана шу ўйинлардан кейин "Реал" президенти бир қарорга келади: Лопетеги ўз ишини давом эттиради ёки истеъфога чиқарилади.

"Реал Мадрид"нинг навбатдаги 5та ўйини:
20 октябрь. "Реал" - "Леванте" (Ла лига, 9-тур)
23 октябрь. "Реал" - "Виктория" (ЕЧЛ, 3-тур)
28 октябрь. "Барселона" - "Реал" (Ла лига, 10-тур)
31 октябрь. Испания кубоги баҳси
3 ноябрь. "Реал" - "Вальядолид" (Ла лига, 11-тур)

Манба: football24.ua
Киритилди: 09:14, 18.10.2018.
Ўқилди: 10800 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5717]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3873]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3748]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2253]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1533]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1447]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1427]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1422]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1407]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик