Испания Ла лигасининг 9-турига старт берилди. Ўтган турда "Реал"ни мағлуб этган "Алавес" клуби бежиз пешқадамлар орасида бормаётганини исботлади.
Жамоа бу сафар "Сельта" клуби меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Пина ҳисобига ёзилди. "Алавес" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 17тага етказди ҳамда, вақтинчалик бўдса-да, Испания чемпионатида яққол пешқадамга айланиб олди.
«Реал» бугун ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилса, «Барселона» ўз уйида «Севилья»га қарши баҳс олиб боради.
Испания чемпионати, 9-тур
Сельта – Алавес 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58 Пина.
Сельта – Альварес, Мальо, Кабраль, Ронкалья, Алонсо (Юльсагер, 87), Браис Мендес, Бельтран (Мор, 63), Лоботка, Буфаль (Систо, 74), Эккерт, Аспас.
Алавес – Пачеко, Агиррегабириа, Лагуардиа, Химо Наварро, Дуарте, Брашанац (Вакасо, 76), Пина, Ману Гарсия, Ибаи Гомес, Кальери (Собрино, 74), Хони Родригес (Бастон, 90).
Огоҳлантиришлар: Лагуардиа (11), Кабраль (58), Кальери (64), Пина (88), Юльсагер (90).