Кеча старт олган Испания чемпионатининг 9-тур ўйинлари бугун давом эттирилади. Мухлисларни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.
Бугунги дастурни “Реал” иштирокидаги ўйин очиб беради. Мадридликлар “Сантьяго Бернадеу”да “Леванте” билан куч синашадилар. Кетма-кет тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келаётган қаймоқранглилар бор аламларини бугунги ўйиндан олишлари кутилмоқда.
Агар бу ўйинда ҳам “Реал”нинг омади келмаса, у ҳолда катта эҳтимол билан Хулен Лопетегига чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.
Бироқ шундай бўлсада бугунги баҳса “Қироллик клуби” яққол фаворит сифатида қайд этилмоқда, чунки жароҳатдаги етакчилар жамоа сафига қайтишган. Иско, Марсело ва Гарет Бэйл бугунги ўйинда иштирок эта оладилар.
Омадсиз стартдан сўнг анча ўзига келиб олган “Валенсия” бугун турнир аутсайдерларидан бири “Леганес”га қарши ўйин ўтказади. Ўтган турда “Барса”дан очко тортиб олган жамоа бугун у қадар қийинчиликка учрамаса керак.
Яна бир муҳим ўйин ҳам Валенсияда бўлиб ўтади. Унда “Вильярреал” “Эль-Мадригал”да “Атлетико”ни меҳмон қилади. Сўнги турларда кетма-кет ғалаба қайд этаётган Диего Симеоне шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ.
Турнинг марказий ўйинида Каталония ва Андалусия пойтахтлари жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар. Турнир пешқадами “Севилья” “Камп Ноу”да “Барселона”га қарши саф тортади.
“Севилья”нинг сўнгги ўйинлардаги сермахсуллигидан барчанинг хабари бор. Бир нечта ҳимоячиларидан айрилган каталонияликларларга жуда қийин бўлиши тайин.
Эрнесто Вальверде қўл остида фақат иккита марказий ҳимоячи қолган, булар: охирги пайт энг кўп “қовун тушираётган” Херард Пике ва янги жамоага мослашиш жараёнини ўтаётган Клеман Лангле. Айтганча, Лангле бугун собиқ жамоасига қарши ўйнайди.
“Севилья”да эса айни дамда кўтаринки кайфият ҳукмрон. Жамоа охирги олтита ўйинда 20та гол уришга эришди. Хусусан уларнинг учтаси “Реал” дарвозасига урилди. Хуллас ярим тунда бўлиб ўтадиган ўйин бу кечанинг безагига айланиши турган