Англиянинг “Вест Хэм” футболчиси Андрей Ярмоленко АПЛнинг 9-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши кечган баҳсда жароҳат олди.
28 ёшли украиналик ярим ҳимоячини шифокорлар майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнига 41-дақиқада Грэйди Диангана тушди.