"Реал" ҳимоячиси Марсело клубини ўзгартирмоқчи.
Tuttosport хабарига кўра, бразилиялик футболчи клуб раҳбариятига мурожааат қилиб, яқинлашаётган қишда "Ювентус"га ўтмоқчи эканини айтди. У мақсадини бир неча марта маълум қилган ва ёзни кутмаслигини таъкидлаган.
Марсело ўзига "Юве" қизиқаётганини билади ва унин ўзи ҳам туринликлар сафига ўтмоқчи. Бунинг сабабларидан бири - у ерга Криштиану Роналдунинг ўтгани.
"Реал" президенти Флорентино Пересга Марселонинг ушбу баёноти ёқмади, аммо уни ушлаб қолиш қийин эканини ҳам яхши тушунади.