Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Андрей Шипилов: «Тушунарсиз ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғини айтганда, тушунарсиз ўйин бўлди. “Бухоро” гол ургунига қадар ўйинни биз назорат қилиб тургандик.

Ачинарли жиҳати шундаки, пенальтидан гол ура олмаганлигимиз ўйинмизга салбий таъсир кўрсатди.

Гўёки ўйин шу пенальтидан иборатдек, футболчилар нокдаунга учраб, руҳан тушкунликдан чиқиб кетишолмади. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам имкониятимизда 70 дақиқа вақт бор эди.

Бизда вазиятлар керагидан ортиқ даражада бўлди. Бугун имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигида оқсадик.

Нима ҳам дердим, “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кетма-кет олтита учрашувни бой берган жамоанинг ортга чекинишга ҳаққи йўқ эди. Бу жарликдан чиқиб кетиш учун катта ирода талаб этиларди.

Мезбонлар мураббийининг ғалабага бўлган ишончига қойил. У футболчиларини ғалаба сари ундай олди. Биз эса ишлашда давом этамиз”, - дейди Андрей Сергеевич.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:50, 24.10.2018.
Ўқилди: 1225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.