Франциянинг ПСЖ клуби “Милан” ярим ҳимоячиси Франка Кессьени сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар 21 ёшли хавбекни қишдаёқ олиб келмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Кессье жорий мавсум 2 та гол уришга эришди ва 1 та голга ассистентлик қилди.