Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема “Сантьяго Бернабеу”ни фақат икки клуб эвазига тарк этади. Бу ҳақда Le 10 Sport хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли ҳужумчи оила аъзоларига “Манчестер Юнайтед” ёки ПСЖ клубидан таклиф келса жамоани тарк этишга тайёрлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Бензема “Реал”га 2009 йил “Лион”дан 35 миллион еврога келиб қўшилган.