Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сенсация! АГМК — Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон кубогининг ушбу мавсумида сенсацион натижа қайд этилди. Ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиққан АГМК клуби совринни қўлга киритди. Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида олмалиқликлар, кутилмаганда, "Пахтакор"ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида ўйин ҳаками Темур Тўхтасинов тошкентликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Жарима майдончаси ичида Симич Мурзоевнинг қўлидан тортганди, Камолиддин йиқилишни ўхшатиб берди. АГМК "пенальти"чиси Йован Жокич унчалик кучли бўлмаган зарба билан ҳисобни очди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар Арвеладзе шогирдлари вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди, аммо Ашурматов шогирдлари ишончли ҳимояланишди.

Иккинчи тайм аввалида "шерлар" пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Безерра ва Бубанья тўқнашувидан сўнг ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Исмоил Гонсалвеш кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйинда яна бир кутилмаган ҳолат қайд этилди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас АГМК яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ойбек Қиличев рақиб жарима майдончаси ташқарисида бир футболчини алдади ва Жокичга узатма берди. Йован 19 метрдан аниқ зарба билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди.

Мазкур гол "Пахтакор" учун жиддий зарба бўлди. Тошкентликлар бунга тайёр эмасдилар. Улар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ташландилар, аммо АГМК футболчиларининг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди. Ниҳоят, ўйиннинг 90-дақиқасига келиб Зоҳир Пиримов ҳисобни 3:1га етказди ва ўйинга нуқта қўйди.

АГМК Ўзбекистон кубогини илк марта қўлга киритди. Жамоа келаси мавсумда Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон кубоги, финал
АГМК – “Пахтакор” 3:1 (1:0)
Голлар: Йован Жокич (18-пенальти, 57), Зоҳир Пиримов (90) — Исмоил Гонсалвеш (54-пенальти)
АГМК: Роман Абдулов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Ҳасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Камолиддин Мурзоев, Йован Жокич, Ойбек Қиличев.
Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев, Владимир Козак, Исмоил Гонсалвеш, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Тиаго Безерра.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:54, 28.10.2018.
Ўқилди: 9214 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик