Клуб бошқарувида эндигина тўрт ойдан кўпроқ фаолият кўрсатаётган бўлишига қарамай клуб билан эришаётган қониқарсиз натижалари клуб муттасадиларини жонига тегиши мумкин.
Испаниянинг собиқ бош мураббийи «қаймоқранглилар» бошқарувига келишининг ўзиёқ ноодатий тарзда кечганди. «Қизил Фурия» Россия майдонларида бўлиб ўтган Жағон Чемпионатидаги стартини бошлашига бир неча кун қолганида «Реал» Лопетеги билан келишувга эришганини маълум қилди. Натижада у терма жамоа бошқарувидан ноқулай вақтда кетишга мажбур бўлди.
Ўшандан кейин Лопетегини Зиданга муносиб номзод бўлиш имкониятларини бирин-кетин йўққа чиқармоқда. Клуб у билан қаторасига 5 ўйинда ғалаба нималигни билмай келмоқда. Шу тариқа улар турнир жадвалида 7-ўрингача тушиб кетишди. Бу 15 йил ичида Ла Лигадаги энг ёмон старти бўлди.
Кўп нарса кечаги "Эль Класико"га боғлиқ эди. "Реал Мадрид"нинг азалий рақиби "Барселона"дан қабул қилиб олган йирик мағлубиятдан сўнг Лопетегининг жамоани тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Хўш, у клуб бошқарувидан кетса унинг ўрнига ким бош мураббий этиб тайинланиши мумкин? Бу савол кўпчиликни қизиқитириши аниқ. Қуйида бир неча номзодларни таҳлил қиламиз.