Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳимоячисиИван Кампо Хулен Лопегининг эҳтимолий истеъфоси ҳақида гапирди.
“Уни истеъфога чиқармаслик керак. Лопетегига мавсум сўнгига қадар имкон бериш лозим. Гап мураббийда эмас, “Реал” Роналдудек муҳим футболчисини сотиб юборди.
Жамоа ўзига келиб олиши учун вақт керак. Шунингдек, майдонда футболчилар ҳаракат қилади мураббий эмас”, дейди Кампо.