Каталониянинг “Барселона” клуби жамоа ҳужумчиси Усмон Дембелени сотишга қарор қилди. Бу ҳақада The Sun хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотлартга кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Бундан ташқари аввалроқ жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде Дембеленинг ҳаёт тарзидан шикоят қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дембелени “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси” клублари ўз сафида кўрмоқчи.