Мадриднинг “Реал” клуби мураббий Хулен Лопетегини эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
52 ёшли мутахассис Мадрид клуби билан шу йилнинг июнь ойида шартнома имзолаган эди.
Лопетегининг бундан аввал Испания терма жамоасида ишлаётган эди. У терма жамоаниИспания қироллик федерацияси Луис Рубиалес билан бўлиб ўтган можародан сўнг тарк этди.
Лопетеги “Реал”га ЖЧ-2018 мусобақаси стартига бир кун қолганда қабул қилиб олганди. “Реал” Хулен қўл остида 14 та расмий ўйинда майдонга тушди ва уларнинг олтитасида ғалаба, икки марта дуранг ва олти марта мағлуб бўлди.
“Қироллик клуби”нивақтинча “Кастилья” мураббийи Сантьяго Солари бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, “Реал”якшанба куни мавсумдаги илк класикосида “Барселона”га 1:5 ҳисобида шармандали мағлубиятга учради. Клуб Ла лиганинг 10-туридан сўнг, чемпионат етакчиси “Барселона”дан 7 очко ортда қолиб, 9-ўринни эгаллаб турибди.