Мадриднинг “Реал” клубида вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажараётган Сантьяго Солари жамоанинг Испания Кубоги доирасида “Мелилья”га қарши ўйинидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз бу ўйинда нимага қодир бўлсак барчасини кўрсатишимиз керак. Бу ўйиннинг интиқлик билан кутмоқдамиз. “Мелилья”га қарши ўйинида жамоа характер кўрсатиши керак.
Бизнинг жамоада қийин дамларни бошдан кечираётган чемпионлар йиғилган. Бироқ характер намойиш қилишимиз ва бу вазиятни ўнглашимиз керак”, дейди Солари.
Эслатиб ўтамиз, “Мелилья” – “Реал” баҳси 31-октябрь куни Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.