Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Лаудруп «Реал»ни бошқаришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Даниялик мураббий Микаэль Лаудруп «Реал»ни бошқариш борасида тушган таклифга рад жавобини берди. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, "Қироллик клуби" Антонио Конте билан келиша олмаганидан кейин Лаудруп жамоа президенти Флорентино Переснинг рўйхатидан ўрин олганди. Аммо мураббий ҳозирча "Мадрид"ни бошқаришга тайёр эмаслигини маълум қилган. Клубда юзага келган мураккаб вазият туфайли Микаэль ўз келажагини "Реал" бошқарувида кўра олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Лаудруп 1994-1996 йиллари “Реал Мадрид”да, 1989-1994 йиллари эса “Барселона”да тўп сурган. Мураббий бунгача “Спартак”, “Брондбю”, “Хетафе”, “Мальорка”, “Суонси”, Қатарнинг “Лахвия” ва “Ар-Райян” клубларида фаолият юритган.

«Кастилья» бош мураббийи Сантьяго Солари "Реал"ни вақтинча бошқарувчи мураббий этиб тайинланган. Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "қаймоқранглилар"ни бошқариши мумкин бўлган даъвогарлар сафига кирган.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 22:13, 30.10.2018.
Ўқилди: 2569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.