Италиянинг “Рома” клуби “Бордо” ҳужумчиси Самюэль Калуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Sun News Online хабар беради.
Италия клуби скаутлари футболчини кузатиш учун Франция чемпионати 11-туридан ўрин олган “Ницца” ва “Бордо” ўйинига ташриф буюришган.
Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчи ёзда “Гента”дан 8,5 миллион еврога “Бордо” сафига келиб қўшилганди.