Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 3-тур. Рекордлар, фактлар, рақамлар + техник кўрсаткичлар...

Баҳо:
+1 | -

Ўтган ҳафта Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсларига ҳам якун ясалди. Қуйидаги мақоламиз орқали ортда қолган турнинг диққатга сазовор воқеалари ва бошқа турли натижалар ҳамда рекорлари ҳақида танишиб олишингиз мумкин.

4 - «Реал» ҳимоячиси Марсело 2018 йил давомида ЧЛ баҳсларида 4та гол урди. 1994 йили Роналд Куман («Барселона») ва 2000 йили Роберто Карлос («Реал») каби ҳимоячилар ҳам шундай натижага эришгандилар.

5 - Муҳаммад Салоҳ - Роберто Фирмино - Садио Мане учлиги ЧЛнинг охирги 5та ўйин бадалига илк марта биргаликда гол урди. Бу трионинг тенгданига гол уриши жорий йил 24 апрель куни «Рома»га қарши кечган баҳс (5:2)дан буён кузитилмаётганди.

6 - «Порту» ЧЛ гуруҳ босқичида 6та ўйиндан буён ютқазмаяпти. Лиссабон клубининг бу борадаги энг яхши натижаси 2014 йил сентябрь - 2015 йил ноябрь оралиғига тўғри келади - 10та мағлубиятсиз ўйин.

10  - Пауло Дибала ЧЛдаги голлари сонини 10тага етказиб қўйди.

13 - Мавсум-2005да «Спарта» дарвозасини 90+1-дақиқада ишғол қилиб, дурангга эришган «Аякс» орадан 13 йил 1 ой 9 кун ўтиб, қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

13 - «Боруссия» Д. клубининг англиялик вакили Жейсон Панчо «Атлетико» дарвозасига гол урди. Мавсум-2005, яъни 13 йил олдин Дэвид Бекхэм «Реал» сафида «Русенборг» дарвозасини нишонга олганидан буён инглиз футболчиларининг бошқа мамлакат жамоасида гол уришлари кузатилмаганди.

14 - «Барселона» 2003 йилнинг апрелидан буён ўз майдонида Италия клубларига ютқазмаяпти. Каталонияликлар 14 йил давомида итальянлар билан 14 марта куч синашиб, 11та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишди.

15 - Дрис Мертенс «Наполи»да дебют қилганидан буён ЧЛда 8та гол уриб, 7та самарали узатмани амалга оширди. Бу вақт оралиғида Неаполь жамоасида ҳеч ким шундай маҳсулдорлик кўрсатгани йўқ.

18 - Мусса Силла «Монако» сафида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди (18 ёшу 333 кун). Эслатма, Килиан Мбаппе 18 ёшу 63 кунлигида гол уриб, князлик клуби тарихидан жой олганди.

19 - «ПСЖ» ЧЛда кетма-кет 19та ўйиндан буён гол урмоқда.

21 - Яқинда жароҳатдан кейин майдонга қайтган «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен барча мусобақалар доирасида 21-марта голга ассистентлик қилди.

47 - Роберт Левандовски турнирдаги 47-голини нишонлади. Польшалик ҳужумчига ЧЛ|ЧК тўп-урарларининг юқори 10талигига кириши учун унга яна 2та гол керак. Умуман олганда, бу футболчи еврокубокларда 99та ўйин ўтказиб, 54та голга муаллифлик қилган.

50 - Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафидаги 65-ўйинида юбилей - 50-голини нишонлади. Вақтида Фернандо Торрес «қизиллар» сафида 50та гол маррасига етиш учун 72 марта майдонга тушганди.

391 - Диего Симеоне «Атлетико» бош мураббийи ролидаги 391-ўйинда энг қақшатқич мағлубиятга дучор бўлди: «матрасчилар» аргентиналик мутахассис даврида илк марта 0:4 ҳисобида ютқазишди.

511 - «Наполи» сардори Марек Гамшик клуб сафида 511-марта майдонга тушиб, бу борада Жузеппе Брусколотти рекордини янгилади.

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: Эдин Жеко («Рома») - 11та; Неймар («ПСЖ») - 10та; Лионель Месси («Барселона»), Ҳаким Зийеҳ («Аякс») - 7тадан.

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: Сауль («Атлетико») - 8та; Гарет Бэйл («Реал»), Лоренцо Инсинье («Наполи») - 7тадан.

Сариқ карточкалар сони: 194та.

Қизил карточкалар сони: 8та.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: Дензел Дюмфрис (ПСВ) - 11 марта; Мусса Марега («Порту») - 10 марта.

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: Неймар («ПСЖ») - 14 марта; Эрвинг Лосано (ПСВ) - 13 марта; Тангуэй Ндомбеле («Лион») - 11 марта.

Энг яхши тўп оширувчи футболчилар: Тони Кроос («Реал») - 346тадан 326таси аниқ, 94 фоиз аниқлик; Коке («Атлетико») - 292тадан 257таси аниқ, 88 фоиз аниқлик; Хорди Альба («Барселона») - 269тадан 240таси аниқ, 89 фоиз аниқлик. 10 нафар футболчи ҳисобида 220та ёки кўпроқ аниқ узатма бор.

Чап оёқ билан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Лионель Месси («Барселона»), Пауло Дибала («Ювентус») - 4тадан.

Ўнг оёқ билан гол уриш бўйича етакчи футболчи: Эдин Жеко («Рома») - 3та.

Бош билан гол урган футболчилар: 16 нафар (1тадан).

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Эдин Жеко («Рома») - 5та; Лионель Месси («Барселона»), Пауло Дибала («Ювентус») - 4тадан.

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи футболчи: Неймар («ПСЖ») - 2та.

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи футболчи: Миралем Пьянич («Ювентус») - 2та.

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: Марсело Брозович («Интер») - 37287 метр; Матиас Весино («Интер») - 36837 метр; Коке («Атлетико») - 35736 метр. 14 нафар футболчи 34 километрдан ортиқ масофа босиб ўтди.

Энг кўп гол урган жамоалар: «Барселона», «ПСЖ» - 10тадан; «Боруссия» Д., «Рома» - 8тадан.

Энг кам гол урган жамоалар: «Црвена Звезда», «Янг Бойз», «Локомотив», «Валенсия» - 1тадан.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: «Рома» - 8та; «Ливерпуль», «Боруссия» Д., «Барселона» - 7тадан.

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: «Барселона», «ПСЖ» - 3тадан.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: ЦСКА, «Валенсия» - 11тадан.

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: «Ливерпуль» - 2та; «МЮ», «Рома», «ПСЖ», «Хоффенхайм» - 3тадан.

Қизил карточка олган жамоалар: «Барселона», «Бенфика», «Галатасарой», «Локомотив», «Тоттенхэм», «Ювентус», «Янг Бойз», ЦСКА - 1тадан.

Дарвоза томон энг кўп аниқ зарба берган жамоалар: «Рома» -  30та; «ПСЖ» - 28та; «Барселона» - 27та.

Дарвоза томон энг кўп ноаниқ зарба берган жамоалар: «Реал» - 41та; «Манчестер Сити» - 33та.

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: «Реал» - 34та; «Рома» - 27та; «Бавария» - 23та.

Энг кам бурчак тўпи тепган жамоалар: «Лион» - 6та; ПСВ, «Монако» - 7тадан.

Энг кўп узатма оширган жамоалар: «Барселона» - 2275та (89 фоиз аниқ); «Реал» - 2240та (90 фоиз аниқ); «Наполи» - 2061та (88 фоиз аниқ).

Энг кам узатма оширган жамоалар: «Црвена Звезда» - 912та (72 фоиз аниқ); ПСВ - 991та (76 фоиз аниқ); «Шальке» - 1100та (77 фоиз аниқ).

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар: «Реал» - 64 фоиз; «Барселона» - 63 фоиз.

Тўпга эгалик қилиш бўйича суст жамоалар: «Црвена Звезда» - 35 фоиз; ПСВ - 37 фоиз; «Викто-рия» Пл. - 40 фоиз.

Энг «қўпол» ўйин: «Галатасарой» - «Локомотив» (28та қўполлик, 7та сариқ ва 1та қизил карточка).

Энг «тартибли» ўйин: «Боруссия» Д. - «Монако» (16та қўполлик, сариқ ва қизил карточка йўқ).

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: «Реал» - «Рома»  (42та, 15таси аниқ).

Энг кўп узатма амалга оширилган ўйин: «Наполи» - «Ливерпуль» (1181та, 1007таси аниқ).

Пенальтилар сони: 15та (5та самарасиз).

Тўпурарлар: Эдин Жеко («Рома»), Лионель Месси («Барселона») - 5тадан; Пауло Дибала («Ювентус») - 4та; Неймар («ПСЖ») - 3та.

Энг яхши ассистентлар: Хорди Альба («Барселона»), Ашраф Ҳакими («Боруссия» Д.) - 3тадан.

Захира ўриндиғи вакиллари урган голлар

5та

«Боруссия» Д.: Рафаэль Геррейру - 2та, Кристиан Пулишич, Якоб Ларсен, Жейсон Санчо

1та

«Аякс» - Донни ван де Беек

«Бенфика» - Алфа Семеду

«Галатасарой» - Селжук Инан

«Ливерпуль» - Роберто Фирмино

«Манчестер Сити» - Бернарду Сильва

«Реал» - Мариано Диас

«Хоффенхайм» - Жоэлинтон

«Шахтёр» - Майкон

Голлар хронометражи

Дақиқа                  Гол

1-15                                        13

16-30                                      20

31-45                                      29

Қўш. вақт (1-бўлим)            1

46-60                                      21

61-75                                      24

76-90                                      20

Қўш. вақт (2-бўлим)            11

Жами:                   139

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 25 октябрь ҳолатига кўра келтирилди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 31.10.2018.
Ўқилди: 3747 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [8739]

“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [3434]

"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [2800]

CIES тадқиқоти: Абдуқодир Ҳусанов — 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси! [2615]

Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [2438]

"Реал Мадрид" "Ливерпул"нинг икки юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин [2035]

“Рубин” клуби икки ўзбекистонлик футболчини сотишга тайёр. Уларга араб ва Австралия клубларидан таклифлар бор [2033]

Нкунку ўзи учун янги клуб танлади [1938]

Неймарнинг отаси: "Реал"нинг таклифи "Барселона"никидан уч баробар кўп эди" [1768]

Роналдуни Мессидан яхши деган аргентиналик собиқ дарвозабон энди Марадонанинг Леодан устун томонини айтди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.