Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Туркияда футбол инфратузилмалари бўйича ФИФА семинари бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Туркияда футбол инфратузилмалари бўйича ФИФА семинари бўлиб ўтди. Семинарда 15та мамлакат футбол ассоциациялари, шу жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.   Семинардан кўзланган асосий мақсад футбол инфратузилмаларини яхшилаш, янги замонавий технологиялар ёрдамида футбол майдонлари чимларини парвариш қилиш, табиий ва сунъий қопламали майдонларни талаб даражасида сақлаш учун амалга ошириш керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида иштирокчиларга маълумот беришдан иборат бўлди.   Шунингдек, стадионлар, техник марказлар ва федерация (ассоциация) биноларини реконструкция қилишда, уларнинг ҳолатини яхшилашда "ФИФА Форвард" дастуридан қандай молиявий кўмак олиш бўйича амалий маслаҳатлар бериб ўтилди.    Иштирокчиларга берилган маълумот ва маслаҳатлар футбол инфратузилмаси ривожланган мамлакатлар мисолида ўрганилди.    Семинарда иштирок этган ФИФА вакили Бьорн Вассало ва УЕФА вакили Тьерри Фавр бу каби семинарлар иштирокчилар ўртасида тажриба алмашиш ва янги ғояларни қўлга киритиш нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим эканини таъкидлаб ўтишди.    Шунингдек, семинар иштирокчилари Туркия футбол федерацияси билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.  

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 19:38, 31.10.2018.
Ўқилди: 1654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.