Pepsi Суперлига 28 турдан ўрин олган “Бухоро”-“Бунёдкор” учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Агар ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, биз умуман бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Бугунги ўйинда устунлик ҳам биз томонда юқори эканлиги яққол кўриниб турди. Бироқ учрашув давомида футболчимиз майдонни тарк этгани “Бунёдкор”га қайсидир жиҳатдан устуликни тақдим этди. Шундай бўлса-да йигитлар бугун яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч нимага қарамай охиригача курашди. Шунинг учун уларга раҳмат айтаман", — деди Улуғбек Бақоев.
“Бухоро” матбуот хизмати