“Нефтчи” ПФК делегацияси кеча оқшом Қарши шаҳрига етиб келди. Бугун ўринбосарлар жамоаси футболчилари Ёшлар лигаси доирасида тур баҳсларини ўтказиб, ишончли ғалабага эришдилар.
3 ноябрь оқшомида Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги асосий таркиб футболчилари Қаршидаги “Марказий” стадионда ўйин олди машғулот ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, эртагалик ўйин соат 18:00да бошланади.
“Нефтчи” матбуот хизмати