Англия чемпионатининг 11-тури доирасида "Тоттенхэм" сафарда "Вулверхэмптон" меҳмони бўлиб, ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
"Шпорлар" дастлабки бир соат давомида "бўрилар"ни "нокдаун"га учратишди. Биринчи бўлимда Ламела ва Лукас Моура, иккинчи таймда эса Харри Кейн мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди.
Қолган дақиқаларда Почеттино шогирдлари бироз хотиржамликка берилишди шекилли, мезбонлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Аммо "Вулверхэмптон"га ҳисобни тенглаштириш насиб этмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Тоттенхэм" ўз очколарини 24тага етказган ҳолда, жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ, 11-тур
Вулверхэмптон – Тоттенхэм 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 27 Ламела, 0:2 – 30 Лукас Моура, 0:3 – 61 Кейн, 1:3 – 68, пенальти Рубен Невеш, 2:3 – 79, пенальти Хименес.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти, Моутинью (Гиббс-Уайт, 62), Рубен Невеш, Кастро, Элдер Кошта (Траоре, 84), Хименес, Кавалейру (Лео Бонатини, 62).
Тоттенхэм – Льорис, Триппьер, Фойт, Алдервейрелд, Дэвис, Уинкс, Дембеле (Сон Хын Мин, 7; Эриксен, 59), Сиссоко, Ламела, Лукас Моура (Санчес, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Беннетт (24), Фойт (78), Уинкс (87).