Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Сарри АПЛ рекордчисига тенглашиб олди

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 11-турида «Челси» «Кристал Пэлас»ни 3:1 ҳисобида енгди. Натижада Маурицио Сарри жамоаси чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини (8 ғалаба, 3 дуранг) яна бир ўйинга узайтиришга муваффақ бўлди.

Кечаги баҳсдан сўнг Сарри АПЛ тарихида дебют мавсумини энг муваффақиятли бошлаган мураббийлар қаторидан жой олди.

Италиялик мутахассис бу борада 1994 йилда «Ноттингҳем Форест»ни бошқарган Фрэнк Кларкнинг натижасини такрорлади. Кларк қўл остидаги жамоа 1994/95 йиллар мавсуми якунида чемпион «Блэкберн Роверс»дан 12 очкога ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, 59 ёшли Маурицио Сарри «кўклар» устози сифатида барча мусобақалар доирасида 17 та ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Унинг янги лавозимдаги илк ўйини Англия Суперлигаси учун «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган эди. Ҳозирча ушбу муваффақиятсизлик 16 ўйиндан буён сўнггиси бўлиб қолмоқда.

«Челси» 11 ноябрь куни 12-тур доирасида «Эвертон»ни қабул қилади. Унга қадар 8 ноябрь куни Европа лигасида БАТЭ майдонига сафар кутмоқда.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:08, 05.11.2018.
Ўқилди: 3995 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.