Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

ЕЧЛда мавсумдаги энг адолатсиз пенальти белгиланди (видео)

Баҳо:
+ | -

7 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган «Манчестер Сити» - «Шахтёр» учрашувида бош ҳакам Виктор Кашшаи қўпол хатога йўл қўйди.

Гап шундаки, учрашувнинг 23-дақиқаси бошланган сонияларда мезбонлар ҳужумчиси Раҳим Стерлинг рақиб жарима майдонига кириб бориб, газонни тепиб юбориши натижасида мувозанатни йўқотиб йиқилиб тушди.

Бу вақтда 20 метрлар чамаси нарида турган венгриялик ҳакам вазиятга ҳимоячи томонидан қоида бузилиши деб баҳо берди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

Ваҳоланки украинлар ҳимоячиси Микола Матвиенко ҳужумчига на қўли билан ва на оёғи билан тегинган, унга корпус билан тўсқинлик қилишга ҳам уринмаган эди – у Раҳимнинг ортидан фақат таъқиб қилиб келаётган эди холос.

ВИДЕО

Стерлингнинг ўзи ҳам вазиятга ойдинлик киритишга уринмаганини қайд этиб ўтиш жоиз. Жамоа гуруҳ аутсайдерини ўз майдонида қабул қилаётган ва катта эҳтимол билан ғалабага эришиши тайин эди. Унинг ўзи ҳам айбини тушуниб етди ва ўйиндан сўнг узр сўради.

«Тўпни ўртача куч билан оширмоқчи бўлдим, кейин нима бўлганини эса билмайман. Натижада майдонга ағанаб йиқилиб тушдим.

Ҳимоячи билан контакт бўлганини сезганим йўқ, бу менинг айбим эди. Чимни тепиб олиб, қоқилиб тушгандим. Бунинг учун ҳакам ва «Шахтёр» жамоасидан узр сўрайман», - деган Стерлингнинг сўзларини келтириб ўтди BT Sport.

Якунда, Габриэль Жезус пенальтини муваффақиятли амалга оширгач, ҳисоб 2:0 кўринишига келди ва иккинчи бўлимда яна тўртта тўп киритган «шаҳарликлар» йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, Виктор Кашшаи жаҳон футболида ўз номига реферилардан бири саналади. У ЖЧ-2010да ишлаган, шундан сўнг ЕЧЛнинг 2011 йилги финалини бошқариб борган. Кузатувчилар сўнгги вақтларда унинг ҳакамлик фаолияти сифати тушиб бораётганини қайд этишган. Кечаги баҳсдаги хатосидан сўнг у ЕЧЛдан четлатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

P.S. Англиянинг The Sun газетаси бугунги сони муқовасида ўйин ҳисоби 6:0 эмас, аслида 5:0 бўлганини ёзиб чиқди.

Манба: Tribuna
Киритилди: 14:12, 08.11.2018.
Ўқилди: 8484 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.