Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Жеррарднинг ҳафсаласи пир бўлди

Баҳо:
+ | -

“Рейнжерс” бош мураббийи Стивен Жеррард Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Спартак”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Табиийки, мен натижадан хафа бўлдим. Биз қўрқимасдан ҳужум қилдик. Баъзи пайтларда шундай қилганимиз учун рағбатландик, лекин сиз кучли рақиб билан учрашганда, тўғри ҳимояланмасангиз, у сизни жазолайди.

Биз одатдаги, асосий нарсаларни қилмадик, нотўғри позицияларни танладик, вазифаларни тўғри бажармадик. Ҳимоя чизиғимиз ҳафсаламни пир қилди. Биз тўртта гол уришимизга ишонгандик бироқ, учта билан чекландик ва натижа кутилгандек бўлмади.

Танаффусдан сўнг даҳшатли беш дақиқани ўтгаздик. Эҳтимол, алмаштиришлар ёрдам бериши мумкин эди, аммо ўтказиб юборилган голлар тактик хато эмас балки футболчиларнинг шахсий хатоси эди. Футболчилар ҳам тирик одам, улар ҳам хато қилиб туришади. нотўғри бўлиши мумкин.

Энди бизнинг олдимиздақийин вазифа турибди. “Спартак” билан биринчи ўйинда дуранг ҳисобга олинса, гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз пасайиб бормоқда. Барча айб ўзимизда. Муносиб тарзда мағлуб бўлдик”,- дейди Жеррард.

Манба: Daily Mail
Киритилди: 10:16, 09.11.2018.
Ўқилди: 4467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.