Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Бугун, 10 ноябрь куни ушбу Гран-При турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. МОҚ Бош котиби сўзга чиқар экан, мусобақа юртимизда катта қизиқишга сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди.

«Дзюдо Ўзбекистонда энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, Гран-При турнири ҳамюртларимиз орасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Юртимиз бунгача бир қатор нуфузли баҳсларга мезбонлик қилган. Ишончим комилки, ушбу Гран-Прини ҳам юқори савияда ўтказа оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, мусобақа иштирокчиларига муваффақиятлар тилайман. Турнирда энг кучлилар ғолиб бўлсин», – деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Халқаро дзюдо федерацияси спорт директори Владимир Барталар сўзга чиқишди ва ўзларининг энг самимий тилакларини изҳор этдилар.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди.

Очилиш маросимидан сўнг мусобақанинг иккинчи кунидан ўрин олган финал жангларига старт берилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:18, 10.11.2018.
Ўқилди: 2219 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.