Италия “А” Сериясининг 12-турида “Милан” ўз майдонида “Ювентус”дан мағлуб бўлмоқда.
“Милан” ҳужумчиси Гонсалу Игуаин бирга-бир ҳолатга чиқиб кетиб турганида Мехди Бенатия қўли билан тўпни тўхтатиб қолди. Аввалига бош ҳакам пенальти белгилашга иккиланди. Аммо, бу ишга VAR қўшилганидан кейин, ҳакам қарорини ўзгартирди. Мазкур пенальтини аргентиналик футболчининг ўзи амалга оширди. Бироқ, у собиқ жамоадоши Шеснининг дарвозасига йўл тополмади.
Шундан сўнг, аргентиналик футболчи яна ўша Бенатия билан тўқнашиб кетди ва ҳакам унга дастлаб сариқ карточка кўрсатди. Бундан норози бўлган Игуаин ҳакамга ўчқира бошлади ва собиқ жамоадошларини ҳам аяб ўтирмай майдонни тарк этди.