“Бавария” Бундеслиганинг 11-туридан сўнг 5-ўринга тушиб кетди. Шанба куни мюнхенликлар сафарда Дортмунднинг “Боруссия” клубига 2:3 ҳисобида ютазиб қўйишди ва ашаддий рақибидан 7 очко ортда қолиб кетди.
Якшанба куни “РБ Лейпциг” “Байер”ни (3:0), “Айнтрахт” эса “Шальке”ни (3:0) йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Айнан шу ғалабалар эвазига “Бавария” рақибларини ўзидан ўтказиб юборди.
Маълумот учун, “Бавария”сўнгги 8 йилда 11-турдан сўнг бу қадар кам очко тўпламаган бўлиб, етакчидан 7 очко ортда қолган вақтда ҳеч қачон мавсумни чемпионлик билан якунламаган.