Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Италия термасининг беш футболчиси жамоа базасини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси доирасидаги Португалияга қарши баҳсдан сўнг (0:0) жамоанинг беш нафар футболчисига жавоб бериб юборди. Улар 20 ноябрь куни АҚШ билан бўладиган ўртоқлик баҳсида иштирок этмайди.

Football Italia`нинг ёзишича, терма жамоа базасини Жоржо Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жоржиньо, Лоренцо Инсинье ва Чиро Иммобиле тарк этган.

«А» лигасининг 3-гуруҳида етакчи жамоа номи маълум бўлиб улгурган. 3 ўйинда 7 очко тўплаган Португалия гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди.  «Скуадра адзурра» эса 4 учрашувда 5 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этди. Сўнгги турда португаллар билан куч синашадиган Польша ҳисобида 1 очко бор.

Сешанба кунги Италия – АҚШ беллашувига Бельгиянинг Генк шаҳри мезбонлик қилади.

Қўшимча сифатида айтиш ўринли, "Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини учун кечаги ўйин терма жамоа сафидаги 100-учрашув бўлди.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 09:47, 18.11.2018.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик