Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Англияга қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини баён этди.
“Ҳа, биз ютқаздик, жангда ютқаздик. Хорватия қўрқмасдан, бор куч билан ўйнади. Хатолар бўлди, стандарт вазиятдан сўнг гол ўтказиб юбордик. Жароҳатлар сабаб Врсалько ва Ребични йўқотдик, лекин нима бўлганда ҳам қўлдан келганини амалга оширдик.
Англияни ғалаба билан табриклайман ва шунинг билан бирга шогирдларимни ҳам яхши йил билан табриклайман. Биз бу йил ажойиб натижаларга эришдик.
Бугунги катта муаммомиз Испания билан ўйиндаги йўқотишлар бўлди. Масалан: Врсалько ва Ребич. Бизда унчалик кўп футболчилар йўқ, бирданига беш нафар футболчи алмаштира олмаймиз. Бу йилги натижалар билан фақат фахрланишимиз мумкин. Хорватия – кичик мамлакат, шунга қарамай катта наижага эришдик. Биз жаҳонда иккинчи бўлдик, бундан эса фахрланса арзийди”, – дейди Далич.