Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Андижон» жамоаси таътилга чиқди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, куни-кеча мамлакатимизда ПРО-Лига мусобақаси якунига етди.

Чемпионатда фахрли 1-ўринни эгаллаб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган  «Андижон» жамоаси мавсум якунига етгач, таътилга чиқди. «Машъал»га қарши кечган баҳсдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга дам берган. Режага кўра энди «Андижон» жамоаси аъзолари 15 декабр куни ўз қароргоҳида йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

 Декабрь ойининг сўнгги кунига қадар давом эттириладиган ўқув-йиғин машғулотларида асосан жамоа билан шартномаси мавжуд бўлган футболчилар иштирок этади. Январ ойидан эса таркибга янги номлар келиб қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирда ҳар бир чизиқни кучайтириш мақсадида раҳбарият ва мураббийлар штаби иш олиб бормоқда.

Шунингдек 2019 йилги мавсумда Суперлигада иштирок эта бошлайдиган «бургутлар» бошқа жиҳатлар бўйича ҳам тараддуд кўрмоқда. Жумладан «Соғлом авлод» стадионида қилиниши керак бўлган зарур ишлар юзасидан ҳам жиддий ишга киришилган.

Хусусан майдоннинг сифатини талаб даражасига чиқариш, ёриткичларни 1200 люкс холатига олиб чиқиш ҳамда ҳисобни акс эттирувчи электрон табло бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ яна маълумот бериб борамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:51, 21.11.2018.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик