Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Рақибларимиз: Корейслардан нима ўрганамиз?

Баҳо:
+ | -

Эсингиздами, бундан 10 йилча муқаддам Баҳрайн термасини энг ноқулай рақиб сифатида билардик. Кейинроқ бу «мақом» Карлуш Кейруш тузган Эрон миллий жамоасига берилди.

Аслида эса корейсларни биз учун энг ноқулай ва жиддий рақиб ўрнида кўрсатишимиз керак. Бу фикримизга ҳеч ким қарши ҳам чиқмайди, албатта. Йўқ, ҳозир Жанубий Корея миллий жамоага қарши кечган нақ 15та ўйинда атиги 1 марта ғалаба қозонганимизни эслатмоқчи эмасмиз.

Шунчаки, корейслар билан учрашувларга боғлиқ қандайдир «стереотип» шакллангандек туюлади. Умуман олганда, Корея футболидаги барқарорлик ҳам, авлодлар алмашинуви жараёни ҳам Осиёда исталган юрт мухлисларида ҳавас уйғотади. Португалиялик мураббий Пауло Бентуни миллий жамоа бошқарувига тайинланиши унча-мунча мутахассисларни гангиратиб қўйган бўлса, ажабмас.

Бизку Эктор Куперни бир амаллаб олиб келдик, лекин корейслар нима учун айнан португалиялик мураббий номзодини танлашганини тушуниш қийин, очиғи. Худди Ўзбекистон термаси каби Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин олиб бораётган корейслар зиммасида Осиё кубогида олтин медаль ютишдек мураккаб вазифа турибди. Табиийки, жамоа бунинг учун ҳали кўп ишлаши, тайёргарлик кўриши керак.

Маълумот учун

Жанубий Корея терма жамоаси

Ташкил топган йили: 1933

ФИФАга аъзо бўлган йили: 1948

Лақаблари: «Қизиллар», «Қизил иблислар»

Жамоа сардори: Сон Хюн Мин («Тоттенхэм», Англия)

Бош мураббийи: Пауло Бенту (Португалия), 2018 йилнинг 17 августидан

Уй стадиони: «Сеул Ворлд Кап», Сеул шаҳри (сиғими - 66704)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 53 (2018 йилнинг 25 октябрь ҳолатига кўра)

Биринчи расмий ўйини: 1948 йил 2 август. Гонконг. Мексика - 5:3

Энг йирик ғалабаси: 2003 йил 29 сентябрь. Инчхон. Гуам - 16:0

Энг йирик мағлубияти: 1948 йил 5 август. Лондон. Швеция - 0:12

ЖЧдаги иштироки: 10 марта (ЖЧ-2002да 4-ўрин)

Осиё кубогида иштироки: 13 марта (1956 ва 1960 йилларда чемпион)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Хон Мюнг Бо (136та)

Энг кўп гол урган футболчи: Бум Кун Ча (58та)

Факт. Nike компанияси 1995 йили мазкур жамоага ҳомийлик қилиш учун 1,5 млн. доллар ажратганди. Ҳисоб бўйича 5-ҳомийлик шартномаси (2012-2019 йиллар учун) корейсларга жами 120 млн. доллар (йилига 15 млн.) келтиради. 

Таъриф

Жанубий Корея термасининг ОФК вакилларига қарши ўйинларига назар солиб, амин бўлдикки, бу жамоа Эрон ва австралияликлардан бошқа ҳеч ким билан ҳисоб-китобда манфий балансга эга эмас. Пауло Бенту тузган таркиб Австралия термасига қарши кечган охирги ўйин (1:1)да 4-2-3-1 схема асосида ҳаракатланди. Корейслар 17 ноябрь куни бўлиб ўтган бу учрашувда ташаббусни бироз «соккеруз»га бериб қўйган бўлишсада, рақибни «офсайд»да яхши «ушлашди». Аниқроғи, австралиялик футболчилар 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолишди. Умуман, Паулу Бенту «яшил қитъа»даги йиғинга атиги 2 нафар соф   ҳужумчини жалб этди, холос. Булар - Хванг Уи Жо («Гамба Осака») ва Сук Хюн Жун («Реймс»).

Жанубий Корея термасининг асосий хусусиятларидан бири шуки, у доимо рақобатбардош ва курашларга тайёр. Яъни ҳеч қачон бўшашмайди. Бордию, таркибда қандайдир муаммо юзага келса, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, камчиликни бартараф этишга киришади. Айтиш жоиз, Австралияга борган 24 нафар футболчидан 9 нафари миллий жамоа либосини ҳали 10 марта ҳам кийган эмас. 

Умумий хулоса. Пауло Бенту кореялик дарвозабонлар учун одатий саналган масъулиятни олиш бобидаги оқсоқликни йўқотиш устида кўпроқ ишлаши керак. Жамоанинг ярим ҳимоя ва ҳужуми ўртасидаги боғлиқлик борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Тўғри, сўнгги йилларда кореялик ёш иқтидорларнинг порлаши анча камайди. Айни пайт бунга ечим топиш ўта мураккаб иш бўлиб турибди.

2018 йилги ўйинлари

Жанубий Корея термаси жорий йил ҳисобидан 12та ўйинда қатнашиб, 4тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоанинг Россия мундиалидан кейинги учрашувлари:

7 сентябрь. Ж.Корея - Коста-Рика - 2:0. Ўртоқлик баҳси. Голлар: Ли Жае Сунг (35), Нам Тае Хви (78).

11 сентябрь. Ж.Корея - Чили - 0:0. Ўртоқлик баҳси.

12 октябрь. Ж.Корея - Уругвай - 2:1. Ўртоқлик баҳси. Голлар: Хванг Жо (66), Жунг Во Йонг (79).

16 октябрь. Ж.Корея - Панама - 2:2. Ўртоқлик баҳси. Голлар: Парк Жу Хо (6), Хванг Ин Беом (33)

17 ноябрь. Австралия - Ж.Корея - 1:1. Ўртоқлик баҳси. Гол: Хванг Жо (22).

Бош мураббий

Пауло Бенту. 1969 йилнинг 20 июнида Португалия пойтахти - Лиссабонда таваллуд топган. Футболчилик фаолиятида «Витория Гимараеш», «Бенфика» М., «Овьедо» ва «Спортинг» Л. клубларида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. 2004 йили бутсаларини михга илгач, «Спортинг» ёшлар жамоасини бошқаришга киришди. 2005-2009 йиллар оралиғида эса Лиссабоннинг асосий жамоаси билан ишлади. 2010 йилнинг 21 сентябрида Португалия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган Пауло Бенту ўта иқтидорли футболчиларга борлигига қарамай, катта натижаларга эришолмади. Тўғри, португаллар 2012 йилги Европа чемпионатида ярим финалга чиқишди, аммо ЖЧ-2014да гуруҳдан ҳам чиқолмадилар. 2016 йилнинг 1 май куни Паулони «Крузейро» клубига таклиф этишди. Бироқ мураббийнинг Бразилиядаги фаолияти 3 ойга ҳам чўзилмади. Умуман, Бенту Жанубий Корея терма жамоаси бошқарувига тайинлангунга қадар Хитой Суперлигаси вакили - «Чонгкинг Лифан» клубига ҳам устозлик қилди. Унинг Жанубий Корея термаси билан қайд этган статистикаси: 2та ғалаба, 3та дуранг, тўплар нисбати - 7:4. Корейслар охирги 3та ўйинда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қололмаганларини алоҳида айтиш жоиз.

Ўзаро рақобат

Ўзбекистон термаси рақибларига назар солсак, биз билан энг кўп учрашган жамоалар - БАА (16 марта), Жанубий Корея (15 марта), Қатар (14 марта), Хитой ва Иордания (12 марта). корейсларга қарши ўйинларда 1994 йилнинг 13 октябрь куни қайд этилган ғалаба биз учун ҳамон ягоналигича қолмоқда.

Ўзбекистон Кўрсаткичлар Жанубий Корея

94 ФИФА рейтингидаги ўрни

 

53

15 Ўйинлар сони

 

15

  1  Ғалаба

 

10

 4 Дуранг

 

4

 10 Мағлубият

 

1

 14 Урилган голлар сони

 

30

30 Қўйиб юборилган голлар сони

 

14

-16 Голлар нисбати

 

Қ16

1:0 Энг йирик ғалаба

 

5:1

1:5 Энг йирик мағлубият

 

0:1

 2:4, 1:5 Энг сермаҳсул ўйинлар

 

4:2, 5:1

 2:2 Энг жанговар дуранг

 

2:2

 

 

 

Алоҳида рамкада бериш учун 

Ўзбекистон - Жанубий Корея: мундиал йўлида

Ўзбекистон ва Ж.Корея термалари мундиал саралаши (ЖЧ-98, ЖЧ-2006, ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018)да ўзаро 8 марта учрашган. Корейслар 6 марта ғалабани тантана қилган бўлишса, 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Корейслар 15та, бизникилар 7та гол уришган. Дарвоқе, охирги ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келганди:

Жанубий Корея -  Ызбекистон - 1:1(1:1)

2015 йил 27 март. Тэжон. «Тэжон Ворлд Кап» стадиони. 38680 томошабин.

Ҳакам: Рюжи Сато (Япония).

Голлар: Ку Жа Чол (15) - Зоҳир Қўзибоев (31).

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Шавкат Муллажанов (Артём Филипосян, 46), Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров (Шаҳзод Нурматов, 87), Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 80), Сардор Рашидов (Сардор Мирзаев, 75), Фаррух Сайфиев, Шавкат Саломов (Лутфулла Тўраев, 46), Зоҳир Қўзибоев (Воҳид Шодиев, 72).

Огоҳлантириш: Шавкат Муллажанов (19, Ў.).

Бош мураббий: Миржалол Қосимов. 

Досье. Жанубий Корея ёхуд Корея Республикаси (корейсчада Тэхан Мингук) - Шарқий Осиёдаги давлат. Ер майдони - 100.363 километр.квадрат (жаҳонда 107-ўрин). Аҳолиси - 51 446 201 киши (жаҳонда 27-ўрин). Пойтахти - Сеул шаҳри (аҳолиси - 9,8 млн.). Давлат бошқаруви - президентлик республикаси. 1945 йилнинг 15 августида Биринчи республика сифатида эълон қилинган. 1991 йилнинг 17 сентябрдан БМТ аъзоси. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми - 32275 доллар (жаҳонда 29-ўрин). Президенти - Мун Чже Ин (2017 йилнинг 10 майидан буён). Мамлакатда бадминтон, бейсбол, боулинг, гольф каби спорт турлари футбол каби оммалашган.

Фаррух ФАЙЗИЕВ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: InterFutbol
Киритилди: 19:41, 21.11.2018.
Ўқилди: 3424 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.