«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Олтин тўп» учун курашда Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
«Ҳозирча «Олтин тўп» номинацияси ҳақида ҳеч нарса билмайман, лекин Криштиану бу совринга муносиб.
СПАЛга қарши ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, Дибала машғулотларга кечроқ қўшилгани боис, у ўйинни захирадан бошласа керак. Кўрамиз. Катта эҳтимол билан Манжукич ва Роналду ўйинни асосий таркибда бошлайди.
Футбол – бу аниқ фан эмас, аммо бунда кимё керак. Роналду ва Манжукич бир-бирларини майдонда яхши тушунишади. Криштиану Пауло билан яхши тил топишади, аммо улар биргаликда кам ўйнашди. Уларнинг ҳар учаласи майдонда бўлгани менга ёқади.
Жамоа ҳар томонлама яхши ишламоқда. Барчаси футболчиларнинг қай даражада тайёрлигига боғлиқ. Биз тўғри йўлдан кетяпмиз, лекин барча бир-бирини янада яхши билиб олиши учун ишлашда давом этишимиз керак», – деди Аллегри.