Италия “А” Сериясининг 13-туридан ўрин олган “Лацио” – “Милан” учрашуви дуранг билан якунланди.
Мазкур турнинг марказий учрашувларидан бири деб ҳисобланган ўйин ўзини оқлади.
Учрашувнинг 78-дақиқасида “россенерлар” ҳисобни очиб ғалабага яқин келганди. Бироқ, Корреа 90-дақиқада ҳисобни тенглаштириб “бургутлар”ни мағлубиятдан сақлаб қолди.
Лацио – Милан 1:1
Голлар: 0:1 – 78 Кессиэ, 1:1 – 90 Корреа.
Лацио: Стракоша, Уоллес, Раду (Кайседо, 82), Марушич, Ачерби, Милинкович-Савич (Лукаку, 65), Лулич, Луис Альберто (Корреа, 65), Пароло, Бадель, Иммобиле.
Милан: Доннарумма, Сапата, Родригес, Калабрия, Абате, Чалханоглу, Кессиэ, Борини, Бакайоко, Сусо, Кутроне.