Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Интернетда Мурод Хонтўраевга уюштирилган суиқасд видеолари тарқалди

Баҳо:
+ | -

26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилди.

Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.

Бугун кечга яқин Мурод Хонтўраевнинг офисида юз берган безориликнинг видеолари тарқалди.

Видеонинг биринчиси Тошкент савдо маркази ташқарисига ўрнатилган видеокузатув мосламасидан олинган. Унда автотураргоҳга оқ рангдаги Cobalt  ва қора Lacetti автомобилиги келиб тўхтаган. Улардан қора рангли махсус кийимлари, бошига ниқоб таққан ўнга яқин барзанги тушиб, қувалашиб бино ичкарисига кирган.

ВИДЕОНИ КЎРИШДА МУАММОГА ДУЧ КЕЛДИНГИЗМИ? УНДА БУ ЕРГА БОСИНГ.

Ичкаридаги кузатув камералари қайд этган тасвирларда эса Мурод Хонтўраев ҳам кўриниш берган. Спортчи ниқобли номаълум шахслардан қочаётгани тасвирланган.

ВИДЕОНИ КЎРИШДА МУАММОГА ДУЧ КЕЛДИНГИЗМИ? УНДА БУ ЕРГА БОСИНГ.

Терговда аниқланган маълумотларга қараганда, номаълум шахслар Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.га “ерга ёт” буйруғини бергач, Хонтўраев ва унинг танишлари ниқобланган кишиларни давлат идораси ходимлари деб ўйлаб, ерга ётишган.

Номаълум шахслар ўзлари билан олиб келган ўткир тиғли жисмлар – темир (арматура) бўлаклари, резина таёқлар (дубинка), пневматик ўқотар қуроллардан фойдаланиб, Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.ни уриб, тан жароҳати етказиб, воқеадан жойидан ғойиб бўлишган.

Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган.

Киритилди: 21:59, 27.11.2018.
Ўқилди: 10356 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4106]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3384]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [3004]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2916]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2407]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2386]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1973]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1962]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1920]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1779]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик