Лондонинг “Тоттенхэм” клуби қишги трансферларда “Наполи” ярим ҳимоячиси Алланни сотиб олмоқчи.
CalcioNapoli24’нинг маълумотига кўра, “шпорлар” бразилиялик футболчи учун неаполликларга 35 млн фунт бермоқчи. Англия клуби биринчи таклифини қишда амалга оширмоқчи.
Маълумот учун, Аллан жорий мавсум “Наполи” сафида 13 ўйинда майдонга тушиб 2 голга ассисентлик қилди.