“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ПСЖга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашувнинг боши биз ўйлагандек бўлди ва рақиб жуда кўп таваккал қилди. Улар иккита голни ҳам якка курашлардан кейин уришди.
Ўйин назоратини қўлга олганимизда натижани ўзимиз тарафга оғдира олмадик. Қўлимиздан келган барча нарсани қилдик лекин ёрқин ҳужумларни ташкил қилолмадик.
Ўйин шундай тарзда бошланса ўзимизга бўлган ишончни қайтариб олиш қийин. Биз умуман ўйинимизни кўрсата олмадик.
Яна бир ҳодиса – иккинчи бўлимда ўйин 500 минг марта тўхталди, лекин ҳакам барчасини тўғри қилдим деб ўйлайди.
Биз АПЛнинг энг тоза ўйнайдиган клубларидан биримиз, лекин қасcобларга ўхшаб ўйнадик. Натижани борича қабул қилишимиз лозим. Энди яна бир бор “Энфилд”да ўзимизни кўрсатишимиз керак.
“Ливерпуль” агар “Наполи”га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса кейинги босқичга чиқадими?Жуда яхши. Биз ўйин сўнггида гол урамиз ва уйга қайтишимиз мумкин”, - дейди Клопп.