Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

24 ноябрь – 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳри 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилмоқда.

Ҳозирга келиб шахмат Олимпиадасининг 8 тури ортда қолди. Саккизинчи турда шахматчиларимиз эронлик рақибларини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Нодирбек Ёқуббоев рақибидан устун келган бўлса, Абдусатторов, Синдоров ва Воҳидов дурангга эришди.

Айни пайтда спортчиларимиз турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Ёш шахматчиларимиз бунгача қуйидаги натижаларни қайд этгандилар:

Ўзбекистон – Венгрия 4:0
Ўзбекистон – Польша 3:1
Ўзбекистон – Молдова 3,5:0,5
Ўзбекистон – АҚШ 1,5:2:5
Ўзбекистон – Россия 3:1
Ўзбекистон – Ҳиндистон 3:1
Ўзбекистон – Украина 3,5:0,5

Бугун ҳамюртларимиз Хитой терма жамоасига қарши дона сурадилар.

 
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:39, 02.12.2018.
Ўқилди: 2858 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5724]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2854]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2664]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2624]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1898]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1880]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1849]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1691]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1606]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1518]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик