Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Умид Аҳмаджонов: «Қотиб қолган футболимизни нимадир қилиб уйғотмаса бўлмасди»

Баҳо:
+ | -

30 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати, биринчи марта формати янгиланган ҳолда ўтказилган Суперлига якунланди.

Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди.

— Ўзбекистон футбол мамлакати. Бизда футбол клублари жуда кўп. Масалан, Марказий Осиё мамлакатлари билан таққослаганда, бизда клублар сони ҳам, футболга бўлган қизиқиш ҳам сезиларли даражада юқори. Жамоалар сони жуда кўп бўлган мамлакатнинг юқори дивизионида 12та жамоа бўлиши мантиқсизлик эмасми?

— Йўқ, мантиқсизлик эмас. Масалан, Қозоғистонда футбол клублари сони камроқ бўлса-да, уларнинг бюджети бизнинг клубларникидан каттароқ бўлиши мумкин, тўғрими? Биз футболчилар ва шу соҳага эътибор жиҳатидан олиб қараганда, Марказий Осиёнинг энг олди мамлакатимиз.

Шунинг учун ҳам фақат сонга эмас, сифатга эътибор беришни тўғрироқ билдик. Қуйидан юқорига қараб қайси жамоалар интилди? «Андижон», «Машъал», «Истиқлол», «Сурхон», боринг ана, «Динамо» ҳам.

Энди уларни ҳам Суперлигага олсак, Про-лигада кимлар рақобат ҳосил қилади? Қуйи лигада рақобат бўлмаса ва Суперлига клублари уларни исталган вақтда алмаштириши мумкин бўлган клублар пастда тайёрлигини ҳис қилмаса, қандай қилиб ривожланади?

Кейин, футбол мамлакати сифатида баҳоланса, Англияю Испанияда 20тадан жамоалар ўйнайди, ўйинлар сифати юксак. Шу ўлчов билан олганимизда, бизнинг даражамизда 12та жамоа Суперлигада иштирок этиши у қадар паст натижа эмас.

Форматни ўзгартирганимиз қизиқтириш, футболимизга янги қон олиб кириш учун қилинган иш эди. Чунки қотиб қолган футболимизни нимадир қилиб уйғотмаса бўлмасди.

Манба: Stadion
Киритилди: 11:56, 03.12.2018.
Ўқилди: 3131 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик